Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Самарқанд ва Ленинград вилояти ҳамкорликка келишди

UzDaily · 23.04.2026 · 10:50 · 163 views
Самарқанд ва Ленинград вилояти ҳамкорликка келишди
Самарқанд ва Ленинград вилояти ҳамкорликка келишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд шаҳри ва Ленинград вилояти ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Тегишли меморандумни минтақа губернатори Александр Дрозденко ва Самарқанд шаҳри ҳокими Адиз Бобоев имзолади.

Ҳужжат маданий, таълим ва ёшлар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни, жумладан алмашинув дастурлари ва қўшма ташаббусларни амалга оширишни назарда тутади.

Александр Дрозденко таъкидлашича, келишув доирасида Самарқанд мураккаб реставрация талаб қиладиган маданий мерос объектларини Рождествено ҳудудида жойлашган Халқаро реставрация марказига юбориш имкониятига эга бўлади. Унинг сўзларига кўра, марказ мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасблар билан тажриба, технология ва касбий кўникмаларни баҳам кўришга тайёр.

Шунингдек, Ленинград вилояти Ўзбекистондан рус тили ва адабиёти ўқитувчиларини қабул қилиб, уларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этишни режалаштирмоқда.