Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

Дилафруз Ниязова · 24.06.2025 · 10:40 · 560 views
Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди
Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Президент Администрацияси таркибида янги лавозим — Президент Администрацияси раҳбари вазифаси жорий этилди.

Ушбу лавозимга аввалроқ Президент ёрдамчиси вазифасини эгаллаб келган Саида Мирзиёева тайинланди.