Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Саида Мирзиёева Женевада «Ўзбекистон хонаси» яқин кунларда очилиши ҳақида эълон қилди

Дилафруз Ниязова · 18.09.2025 · 21:47 · 344 views
Саида Мирзиёева Женевада «Ўзбекистон хонаси» яқин кунларда очилиши ҳақида эълон қилди
Саида Мирзиёева Женевада «Ўзбекистон хонаси» яқин кунларда очилиши ҳақида эълон қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Женева шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биносида яқин кунларда «Ўзбекистон хонаси*» очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган қабул маросимида нутқ сўзлаш шарафига муяссар бўлган ва шу муҳим янгилик билан ўртоқлашган.

Саида Мирзиёева таъкидладики, жуда яқин кунларда Женевадаги БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» ўз эшикларини очади.

«Ўзбекистон уйи» мамлакатимизнинг жаҳонга очиқлик рамзига айланиб, ҳар қандай қийинчилик ва ихтилофлардан қатъи назар мулоқот ва ҳамкорликка тайёрлигини намоён этади.