Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.
Саида Мирзиёева меҳмонни қадимий шаҳарнинг турли қирралари, бой тарихи, яшаб келаётган анъаналари ва ўзбек ҳунармандларининг маҳорати билан таништиришни истаганини таъкидлади.
Ушбу саёҳат Жанетт Рубиода Ўзбекистон ва унинг аҳолиси меҳмондўстлиги ҳақида илиқ хотиралар қолдиришига умид билдирди.