Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Қорақалпоғистондан Россиянинг Свердловск вилоятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ортади

UzDaily · 12.09.2025 · 19:38 · 348 views
Қорақалпоғистондан Россиянинг Свердловск вилоятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ортади

Қорақалпоғистондан Россиянинг Свердловск вилоятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ортади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Владимир Жоллибеков бошчилигидаги делегациянинг Россиянинг Свердловск вилоятига амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Қорақалпоғистон делегацияси аъзолари Свердловск вилояти губернатори ўринбосари – инвестициялар ва ривожланиш вазири Дмитрий Ионин, Свердловск вилояти саноат ва фан вазири ўринбосари Наталья Мартинова ва бошқалар билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кимё, озиқ-овқат, чарм-тўқимачилик каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, Қорақалпоғистондан Свердловск вилоятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, туризм, таълим йўналишларида янги дастурларни амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Свердловск вилояти ўртасида биродарлашган ҳудудлар муносабатларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган учрашувлар якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Свердловск вилоятининг тармоқ вазирлик ва идоралари ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш, Свердловск вилояти делегациясининг жавоб ташрифини ташкил этиш, Қорақалпоғистон делегациясининг "TechnoBuild" кўргазмасида иштирок этишини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш бўйича келишувларга эришилди.

UzDaily · 👁 348 views · 12.09.2025 · 19:38