Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қашқадарёда олтин тангаларни сотишга уринган эркак ҳибсга олинди

Дилафруз Ниязова · 02.12.2025 · 21:51 · 255 views
Қашқадарёда олтин тангаларни сотишга уринган эркак ҳибсга олинди
Қашқадарёда олтин тангаларни сотишга уринган эркак ҳибсга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Муборак туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.К. 1897–1901 йилларда Россия империясида чиқарилган, “Николай II” ёзуви туширилган 10 дона қадимий олтин тангани фуқаро Ш.Ҳ.га 71 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосаларига кўра, ушбу олтин тангаларнинг умумий соф вазни 42,74 граммни ташкил этиб, улар қимматбаҳо олтин қотишмасидан тайёрланганлиги тасдиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.