Қашқадарёда ФВВ ходими чўкаётган болани қутқарди
Қашқадарёда ФВВ ходими чўкаётган болани қутқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими, майор Хусниддин Шарапов Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Қашқадарё дарёсида чўкаётган 9 ёшли болани қутқариб қолди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 23 май куни соат тахминан 17:00 атрофида содир бўлган. Идора маълумотига кўра, бола велосипед ҳайдаб кетаётган вақтда мувозанатни йўқотиб, дарёга тушиб кетган.
Боланинг акаси ёрдам сўрай бошлаган. Уни дарё яқинида яшовчи Хусниддин Шарапов эшитган.
Майор зудлик билан сувга тушиб, болани қутқариб қолган. Айни вақтда бола уйида бўлиб, унинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.
Хусниддин Шарапов Китоб туманидаги қутқарув қисмларидан бирида гуруҳ қўмондони сифатида хизмат қилади.