Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Қаршида ис газидан заҳарланган эркак ва унинг уч фарзанди вафот этди

Беҳзод Ҳожиматов · 19.12.2024 · 19:40 · 411 views
Қаршида ис газидан заҳарланган эркак ва унинг уч фарзанди вафот этди
Қаршида ис газидан заҳарланган эркак ва унинг уч фарзанди вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эркак киши ва унинг уч нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди.

17 декабрь куни эрталаб 46 ёшли эркак, унинг ўғли ва икки қизининг жасадлари ўз уйларида топилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ис гази замонавий иситиш қозонининг моридан чиқиб, умумий вентиляция тизимига кирган. Қозон уйнинг ертўласида ўрнатилган бўлган.

Ҳодиса бўйича прокуратура томонидан суриштирув ишлари бошланган.