Покистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

Покистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

Покистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Фаруқ билан дипломатик миссиясини якунлаши муносабати билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Савдо, инвестиция, таълим, маданий алмашинув ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазири Аҳмад Фаруқга келажакдаги профессионал фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Аҳмад Фаруқ 2023 йил март ойидан бери Покистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини бошқариб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг