Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

«Ўзкимёсаноат», KOICA ва KRICT UzCCT лойиҳасини муҳокама қилишди

Дилафруз Ниязова · 20.08.2026 · 15:35 · 36 views
«Ўзкимёсаноат», KOICA ва KRICT UzCCT лойиҳасини муҳокама қилишди
«Ўзкимёсаноат», KOICA ва KRICT UzCCT лойиҳасини муҳокама қилишди / Фото: «Ўзкимёсаноат» АЖ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 19 август куни «Ўзкимёсаноат» АЖда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Корея кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти (KRICT) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув “Корея–Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти — Кимё технологиялари инновация марказини ташкил этиш” (UzCCT) лойиҳасини амалга оширишнинг жорий ҳолати ҳамда томонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги йўналишларини муҳокама қилишга бағишланди.

Музокаралар давомида лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда томонларнинг биргаликдаги мувофиқлаштирилган ёндашувини талаб этувчи долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари (Joint R&D) якунларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг асосий натижалари, эришилган илмий ютуқлар ва нашрлар ҳолати, шунингдек, якунланмаган ишларни давом эттириш бўйича режаларни муҳокама қилдилар. Олинган натижаларни UzCCTнинг келгусидаги илмий-тадқиқот фаолиятида амалий қўллаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, «Ўзкимёсаноат» АЖ, KOICA ва KRICT ўртасидаги кейинги ишларни самарали ташкил этиш бўйича амалий қадамлар, томонларнинг вазифалари ва мувофиқлаштириш механизмлари белгилаб олинди.