«Ўзбекнефтгаз» Бангладеш билан ҳамкорликни муҳокама қилди
«Ўзбекнефтгаз» Бангладеш билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Бангладешнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида томонлар мамлакатлар ўртасидаги тарихий алоқалар, ўхшаш қадриятларни тилга олиб, муносабатлар бугунги кунда ҳам туризм, савдо-иқтисодий йўналишларда ривожланиб бораётганини қайд этдилар.
Учрашувда нефть-газ соҳасидаги алоқаларни йўлга қўйиш, жумладан нефть маҳсулотлари савдоси, қазиб чиқариш борасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Элчи Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги ушбу соҳадаги ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш муҳим йўналишлардан бири эканини таъкидлади.
Бошқарув раиси бугунги кунда Ўзбекистонда қатор халқаро компаниялар фаолият юритаётганини қайд этиб, Жамият бу борада алоқаларни ривожлантиришга очиқ эканини билдирди.