Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонлик тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари Саудия Арабистони меҳмонхоначилари билан шартномалар имзоладилар

UzDaily таҳририяти · 29.06.2026 · 19:25 · 25 views
Ўзбекистонлик тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари Саудия Арабистони меҳмонхоначилари билан шартномалар имзоладилар

Ўзбекистонлик тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари Саудия Арабистони меҳмонхоначилари билан шартномалар имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳридаги Humo Arena мажмуасида Саудия Арабистонидан ташриф буюрган 80 га яқин меҳмонхона эгалари ва вакиллари иштирокида B2B учрашув ташкил этилди.

Унда 20 дан ортиқ маҳаллий тўқимачилик корхоналари вакиллари, жумладан Nurteks, Sharmed Tex, Dina Tex, Rohat Tex, NIFX Mega Group Tex, Aisha Home, Samrafoat, Mergan Tex, Urganch Baxmal, Sofiya Sof Textile, Baxt Textile, Xorazm Tex ҳамда бошқа соҳа корхоналари иштирок этди.

Учрашув давомида соҳа корхоналари Саудия Арабистонининг йирик меҳмонхона тармоқлари — Ghaleb Al Mashaar Hotel, Al Ansar Hotels Company, Alolayan Hotels Group, M Hotel Al Dana Makkah, Maden Hotels, Courtyard by Marriott ва бошқа меҳмонхона вакиллари билан B2B музокаралар олиб бордилар. Соҳа корхоналари ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотлар ассортименти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш ҳамда савдо алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришдилар.