Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Ўзбекистондан уч теннисчи Уимблдонда иштирок этади

UzDaily таҳририяти · 25.06.2026 · 18:32 · 22 views
Ўзбекистондан уч теннисчи Уимблдонда иштирок этади

Ўзбекистондан уч теннисчи Уимблдонда иштирок этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 29 июндан 12 июлга қадар Лондонда теннис бўйича энг нуфузли мусобақалардан бири ҳисобланган «Катта дубулға» туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг асосий баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини уч нафар теннисчи ҳимоя қилади.

Жаҳон рейтингида 65-ўринни эгаллаб турган Камилла Раҳимова мусобақанинг асосий тўрига тўғридан-тўғри йўлланма олди.

Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова эса асосий тўрга саралаш босқичи орқали чиқиш учун курашмоқда ва бугун ҳал қилувчи учрашувларда майдонга тушади.

Тимофеева британиялик Хизер Уотсонга қарши баҳс олиб борса, Кудерметова нейтрал мақомда иштирок этаётган Алина Чараева билан куч синашади.