Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 15 450 корхона фаолият юритмоқда

Беҳзод Ҳожиматов · 16.12.2024 · 17:45 · 556 views
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 15 450 корхона фаолият юритмоқда
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 15 450 корхона фаолият юритмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида 15 450 та корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги хабар берди.

Хорижий компаниялар орасида энг кўп корхоналар Россия (3 076), Хитой (2 372) ва Туркия (1 922) иштирокида ташкил этилган.

Шунингдек, Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 1 098 тани, Жанубий Кореяники 690 тани, АҚШ капитали эса 312 тани ташкил қилади.