Ўзбекистонда автотранспорт ижарасининг минимал ставкаси белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Ҳукумати 2017-йил учун автотранспорт ижарасининг янги минимал ставкасини белгилади.
Эндиликда енгил автомобиллар учун автотранспорт ижарасининг янги минимал ставкаси ойига 330 минг сўм (2016-йилда 220 минг сўм) қилиб белгиланди. Бошқа транспорт воситалари учун (микроавтобуслар, автобуслар, юк автомобиллари) – 645 минг сўм (430 минг сўм).