Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг йирик корхоналари 2026 йил январь–октябрь ойларида 29,9 млрд куб метр табиий газ ишлаб чиқарди. 2025 йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 35,6 млрд куб метрни ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
2024 йилнинг январь–октябрь ойларида 37,3 млрд куб метр газ ишлаб чиқарилган.
Суюлтирилган пропан ва бутан ишлаб чиқариш ҳажми 607,7 минг тоннани ташкил этди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 643,0 минг тонна, 2024 йилда эса 681,5 минг тонна бўлган.
Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 540,4 минг тоннага тенг бўлди. 2025 йилда 547,3 минг тонна, 2024 йилда эса 602,0 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган.
Газ конденсати ишлаб чиқариш 813,2 минг тоннани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилда 932,6 минг тонна, 2024 йилда эса 1 015,0 минг тонна бўлган.
Дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 1 140,6 минг тоннага етди. Бир йил аввал 981,0 минг тонна, 2024 йилда эса 877,9 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган.
Автомобиль бензини ишлаб чиқариш 1 038,7 минг тоннани ташкил қилди. 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида 973,4 минг тонна, 2024 йилнинг шу даврида эса 1 093,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.
Кўмир ишлаб чиқариш ҳажми 6,5 млн тоннани ташкил этди. 2025 йилда 6,7 млн тонна, 2024 йилда эса 6,3 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган.
2024 ва 2025 йилларга оид маълумотлар корхоналар тақдим этган ахборотлар асосида шакллантирилган ҳамда йиллик балансга мувофиқ тузатилган.