Ўзбекистон ва Япония рақамли таълимни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Япония рақамли таълимни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Япония рақамли таълимни мустаҳкамлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида рақамли таълимни ривожлантириш, чекка ҳудудларда АТ таълим марказларини ташкил этиш, шунингдек, иқтидорли ёшларни замонавий АКТ жиҳозлари билан таъминлаш устувор йўналиш сифатида белгиланди.

Томонлар Япония ҳукуматининг Ривожланишга расмий ёрдам (ОДА) дастури доирасида грант маблағларини жалб этиш орқали Ўзбекистонда рақамли инклюзия ва барқарор ривожланишга қаратилган қўшма лойиҳалар концепциясини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

Муҳокама қилинган ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда Япония рақамли марказини ташкил этиш, ёшларнинг рақамли кўникмалар ва технологияларга киришини кенгайтириш ва рақамли трансформация ва барқарор ривожланиш соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш киради.

Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда рақамли тафовутни қисқартириш, ҳудудлар ўртасидаги имкониятлар тенглигини таъминлаш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг