Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Технологиялар

Ўзбекистон ва Уммон космосда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 24.11.2025 · 20:12 · 389 views
Ўзбекистон ва Уммон космосда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Уммон космосда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzcosmos ахборот агентлиги хабар беришича, Ўзбекистон ва Уммон космосда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Uzcosmos вакиллари Уммон Султонлиги Транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги, OmanLens ва Mars Development and Investments компанияларида учрашувлар ўтказишди.

Унда инвестицион лойиҳалардаги иштирок, кичик сунъий йўлдошлар, лабораториялар, ер усти станциялари, ерни масофадан зондлаш ва таълим дастурлари йўналишларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама этилди.