Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Тожикистон авиақатновлар соҳасидаги ҳамкорликни тиклаш тўғрисида келишувга эришишди

Беҳзод Ҳожиматов · 01.12.2016 · 12:24 · 394 views
Ўзбекистон ва Тожикистон авиақатновлар соҳасидаги ҳамкорликни тиклаш тўғрисида келишувга эришишди
Ўзбекистон ва Тожикистон авиақатновлар соҳасидаги ҳамкорликни тиклаш тўғрисида келишувга эришишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси авиақатновлар соҳасидаги ҳамкорликни тиклаш тўғрисида келишувга эришишди.

Тожикистон Транспорт вазирлиги хабарига кўра, 30-ноябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон авиацион ҳукуматлари музокаралар ўтказишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Тожикистон авиацион ҳукуматлари ўртасида авиақатновлар соҳасидаги ҳамкорликни тиклаш тўғрисида келишувга эришилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновларни қайта йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказишмоқда. Биринчи парвознинг 2017-йилдан амалга оширилиши кутилмоқда.