Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Рован университети таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда

UzDaily · 28.10.2025 · 18:16 · 299 views
Ўзбекистон ва Рован университети таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда

Ўзбекистон ва Рован университети таълим ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов АҚШнинг етакчи олий ўқув юртларидан бири - Rowan University президенти доктор Али А. Хушманд билан учрашув ўтказди.

Томонлар таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини, жумладан Тошкентдаги Nordic International University негизида фаолият юритаётган Rowan University Сентер фаолиятини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Амалдаги 1+3 бакалавриат ва 1+1 магистратура дастурлари доирасида Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари талабалари Тошкентда ва АҚШда таълим олиб, муҳандислик, IТ, тиббиёт ва бизнес бошқаруви йўналишларида Америка дипломи олиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Шунингдек, ўқиш жараёнини ишлаб чиқариш амалиёти билан уйғунлаштирувчи сооперативе эдусатион моделини жорий этиш режалари муҳокама қилинди. Бу ёндашув ёшларни иш билан таъминлаш ҳамда малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Томонлар талабалар тадбиркорлигини ривожлантириш, инновацияларни тижоратлаштириш ва илғор Америка тажрибасини Ўзбекистонда кенг қўллаш борасидаги тайёрликларини билдирдилар.

UzDaily · 👁 299 views · 28.10.2025 · 18:16