Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Ўзбекистон ва Жаҳон банки 300 млн долларлик келишувларни имзолади

UzDaily · 15.04.2019 · 10:10 · 366 views
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 300 млн долларлик келишувларни имзолади
O'zbekiston va Jahon banki 300 mln dollarlik kelishuvlarni imzoladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Муллер билан музокаралар ўтказди.

Учрашув Ўзбекистон делегациясининг Вашингтонга Жаҳон банки ва ХВЖ Бошқарувчилар кенгаши баҳорги мажлисларига ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Томонлар Жаҳон банки ва Ўзбекистон ўртасидаги кейинги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки Фарғона водийсида коммунал хизматлар ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш учун умумий қиймати 300 миллион долларлик кредит келишувларини имзолади.