Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

UzDaily · 12.02.2025 · 00:05 · 342 views
Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, “PT TransAsia Resources” компанияси президенти Фуркат Асланов ҳамда “Indonesia Uzbekistan Trade House” вице-президенти Роки Оетомо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“PT TransAsia Resources” — кончилик, нефть, газ ва энергетика соҳаларига ихтисослашган компания. Компаниянинг бош қароргоҳи Индонезиянинг Жакарта шаҳрида жойлашган бўлиб, Сингапур ва Жанубий Африкада ҳам ваколатхоналари мавжуд.

Учрашув давомида Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган юқори талаб, логистика масалалари ҳамда тадбиркорларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Индонезия ва қўшни давлатларга экспорт қилишни ривожлантириш, Индонезияда Ўзбекистон Савдо уйини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида ушбу йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва амалий қадамларни белгилаш юзасидан келишувларга эришилди.