Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва ICESCO қўшма ҳаракатлар режасини амалга оширишни муҳокама қилишди

UzDaily · 22.06.2026 · 16:00 · 24 views
Ўзбекистон ва ICESCO қўшма ҳаракатлар режасини амалга оширишни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ICESCO қўшма ҳаракатлар режасини амалга оширишни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик билан учрашув ўтказди.

Музокарада илм-фан, маданият, таълим ва туризм соҳаларида ушбу нуфузли минтақавий тузилма билан конструктив мулоқот ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган “Ҳаракатлар режаси”нинг ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

UzDaily · 👁 24 views · 22.06.2026 · 16:00