Ўзбекистон ва Ҳиндистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Ҳиндистон делегацияси иштирокида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида агентлик директори мамлакатимиз фармацевтика тармоғининг бугунги ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида батафсил маълумот тақдим этди. Хусусан, сўнгги йилларда соҳада кузатилаётган барқарор ўсиш, “Tashkent Pharma Park” (Bio Pharma City) фармацевтика кластери доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда эришилган натижалар алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, қуйидаги устувор йўналишлар бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди: фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тартибга солиш ва сифат назорати соҳасида тажриба алмашиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш.

Учрашув якунида томонлар фармацевтика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг