Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Гонконг иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

UzDaily · 07.05.2026 · 09:35 · 141 views
Ўзбекистон ва Гонконг иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Ўзбекистон ва Гонконг иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон-Хитой (Гонконг) иқтисодий форуми ҳамда илк бор ташкил этилган “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасининг тантанали очилиши бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Гонконг маъмурияти раҳбари Жон Ли иштирок этиб, икки ҳудуд ўртасидаги савдо-инвестиция алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш вақти келганини таъкидладилар.

Форум ва кўргазмада Савдо-саноат палатаси бошчилигида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 200 нафардан ортиқ етакчи тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этмоқда. Бу эса ўзбек бизнесининг ташқи бозорларга, хусусан, глобал молия маркази ҳисобланган Гонконгга бўлган катта қизиқишидан далолат беради.

Кўргазма доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқларини қамраб олувчи 9 та тематик стенд ташкил этилди. Жумладан, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, чарм ва ипак маҳсулотлари, геология ва кончилик, кимё саноати, фармацевтика, ҳунармандчилик, заргарлик ва туризм йўналишлари намойиш қилинмоқда.

Шунингдек, кўргазма иштирокчилари ва меҳмонлар учун миллий ош ҳамда ўзбек таомлари тортиқ этилди. Бу эса тадбирга янада самимий ва байрамона руҳ бағишлади.

UzDaily · 👁 141 views · 07.05.2026 · 09:35