Ўзбекистон ва GIZ мастер режалар бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва GIZ мастер режалар бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 30 апрель куни Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги раҳбари Ёаҳим Фритз ва Ўзбекистондаги лойиҳалар раҳбари Беате Шорайт ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, GIZ ва УзАгростар ҳолдинг вакиллари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.
Мулоқот давомида томонлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда GIZ билан ҳамкорликда мастер режалар соҳасида амалга оширилган лойиҳалар ва келгуси режалар юзасидан муҳокамалар олиб борди.
Шунингдек, учрашув давомида мазкур ҳамкорлик доирасида GIZ томонидан олдин ажратилган грант маблағлар ҳисобидан 12 та туман бўйича комплекс ривожлантириш мастер режалари (стратегиялари) ишлаб чиқилиб, 24 та пилот лойиҳалар юқори баҳоланди.
Жумладан, ушбу лойиҳалар доирасида Шаҳрисабз туманида 500 гектар майдонда ташкил этилган агротуризм мажмуаси, Амударё, Чимбой, Булунғур, Каттақўрғон, Миришкор, Хива ва Ҳазорасп туманларида ташкил этилган касбга ўқитиш марказлари, интенсив балиқ етиштириш, ижтимоий соҳа объектларида ўрнатилган энергия тежовчи иссиқлиқ насослар, ИТ ва ҳунармандчилик марказлари бунинг учун 1,3 миллион евро грант маблағлари йўналтирилганлиги қайт этилди.
Мастер режалар бўйича бошланган ишларни амалий жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ГИЗнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида 9 млн евро грант маблағлар ҳисобидан мастер режалар ишлаб чиқиш ва яшил пилот лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан 2026–2029 йилларга мўлжалланган “Амалга ошириш бўйича келишув” имзоланди.
Ушбу ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишларда ишлар давом эттирилади:
Мастер режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда суний интеллект ва инновацион таҳлил усулларидан фойдаланиш;
12 та туман бўйича ишлаб чиқилган мастер режалар асосида яшил пилот лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш;
хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб қилиб, қўшимча Баҳмал, Бойсун ва Сўх туманларида мастер режалар (стратегиялар) асосида пилот лойиҳаларни амалга ошириш;
“cапаcитй буилдинг” дастурлари доирасида мастер режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Лойиҳа офислари ходимлари ва хусусий сектор вакиллари малакасини ошириш бўйича семинар ва тренинглар ташкил этиш;
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда белгиланган мақсадлар сари тизимли ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олди.