Ўзбекистон U-20 CAFA турнирида икки ғалабага эришди

Ўзбекистон U-20 CAFA турнирида икки ғалабага эришди

Ўзбекистон U-20 CAFA турнирида икки ғалабага эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси CAFA U-20 Championship турнирини муваффақиятли бошлаб, мусобақанинг дастлабки икки турида кетма-кет икки ғалабани қўлга киритди.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги жамоа илк учрашувда Қирғиз Республикаси терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 32-дақиқасида Улуғбек Маратов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса 77-дақиқада Содиков гол уриб, Ўзбекистон жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.

Иккинчи турда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ишончли ғалабага эришиб, Афғонистон жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб қилди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Нурбек Сарсенбаев ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Содиков иккинчи голни киритди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсини 17 май куни Тожикистон U-20 жамоасига қарши ўтказади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг