Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон транспорт вазири Хитой компанияси билан Тошкент метрополитенини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 20.09.2025 · 08:45 · 284 views
Ўзбекистон транспорт вазири Хитой компанияси билан Тошкент метрополитенини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон транспорт вазири Хитой компанияси билан Тошкент метрополитенини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов Хитойнинг "Tianjin Rail Transit Group" компанияси директорлар кенгаши раиси У Бинтсзюн билан учрашди.

Учрашувда томонлар шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларни муҳокама этишди.

Хусусан, Тошкент метрополитени мавжуд бекатларини модернизация қилиш ва янги бекатлар қурилиши лойиҳалари доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.