Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 13.01.2025 · 22:20 · 503 views
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Б. Усмонов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.