Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Россия ва Беларус элчилари билан учрашди

UzDaily таҳририяти · 20.07.2026 · 18:35 · 51 views
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Россия ва Беларус элчилари билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Россия ва Беларус элчилари билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Россия Федерацияси ва Беларус Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчилари Алексей Ерхов ҳамда Александр Огородников билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашди.