Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди

Дилафруз Ниязова · 31.08.2026 · 13:57 · 26 views
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 31 август куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.