Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбeкистон-Озарбайжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Беҳзод Ҳожиматов · 22.12.2016 · 13:51 · 320 views
Ўзбeкистон-Озарбайжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбeкистон-Озарбайжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 20-21-декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жейҳун Шаҳвердиев бошсҳилик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари инвентаризация қилинди, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр алмашилди ҳамда муносабатларнинг ҳуқуқий негизини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида ташқи сиёсат идораларининг ҳуқуқ хизматлари фаолияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.