Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Гонконгда бизнес кечасини ўтказди

UzDaily · 05.05.2026 · 11:55 · 203 views
Ўзбекистон Гонконгда бизнес кечасини ўтказди

Ўзбекистон Гонконгда бизнес кечасини ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гонконгнинг қоқ марказида 150 нафардан ортиқ Ўзбекистон тадбиркорлари ҳамда Гонконгнинг етакчи бизнес ассоциациялари ва расмий доиралари вакиллари иштирокида неформал бизнес учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ томонидан ташкил этилган ушбу тадбир анъанавий форматлардан воз кечиб, эркин мулоқот ва жонли networking майдонига айланди.

"Бугунги учрашув — Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати ва Гонконгнинг молиявий марказ сифатидаги имкониятларини бирлаштирувчи муҳим кўприкдир," — дея таъкидлади Палата Раиси Даврон Вахабов.

Тадбир доирасида Гонконг ишбилармон доиралари учун Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган расмий тақдимот ўтказилди.

Бу ерда бошланган суҳбатлар тез орада йирик шартномалар ва мамлакатимиз иқтисодиётига кириб келувчи янги сармояларга айланиши кутилмоқда.

UzDaily · 👁 203 views · 05.05.2026 · 11:55