Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтган эко-конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтган эко-конференцияда иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Тачен шаҳрида 2026 йилда қишлоқ ҳудудларида янги энергия транспорт воситаларини оммалаштириш дастурининг биринчи босқичига бағишланган тантанали маросим ҳамда Тўлиқ электрлаштириш саноати экотизими бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.
Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган давлат органлари, саноат корхоналари, илмий марказлар ва экспертлар қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Делегация таркибида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари ҳам қатнашди.
Конференция давомида сунъий интеллект технологияларини электр транспорт воситалари саноатига жорий этиш, қишлоқ ҳудудларида электромобиллар инфратузилмасини ривожлантириш, зарядлаш тармоқларини кенгайтириш ҳамда яшил энергетикага асосланган замонавий саноат экотизимларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, электр транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, энергия сақлаш тизимлари, ақлли бошқарув технологиялари ва рақамли ечимларни амалиётга татбиқ этиш бўйича илғор тажрибалар алмашилди.
Мазкур тадбир барқарор ривожланиш, экологик тоза транспорт тизимларини кенг жорий этиш ва келажак саноатини шакллантириш йўлидаги муҳим халқаро мулоқот майдонларидан бири бўлди.