Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Global Firepower рейтингида 58-ўринни эгаллади

Беҳзод Ҳожиматов · 10.01.2025 · 21:57 · 535 views
Ўзбекистон Global Firepower рейтингида 58-ўринни эгаллади
Ўзбекистон Global Firepower рейтингида 58-ўринни эгаллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 58-ўринни эгаллади. Мазкур рейтинг Global Firepower томонидан тузилиб, 145 мамлакатни қамраб олган.

Ўтган йилга нисбатан Ўзбекистон етти поғона юқорилаб, 65-ўриндан 58-ўринга кўтарилди.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон 57-ўринни, Туркманистон 77-ўринни, Қирғизистон 105-ўринни, Тожикистон эса 108-ўринни эгаллади.

Рейтинг етакчиси АҚШ бўлиб, рўйхатнинг энг охирги поғонасида Бутан жойлашган. Россия иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Хитой учинчи ўринда қайд этилган.