Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
«Ўзтўқимачиликсаноат» Хитойда рақамлаштиришни ўрганди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзтўқимачиликсаноат» ассоциацияси делегацияси Хитойнинг Huansi Intelligent Technology Co., Ltd. компанияси билан музокаралар давомида Хитойнинг етакчи тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш даражасини ўрганиб чиқди.
Ташриф давомида мазкур технологияларни Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарига жорий этиш имкониятлари ва истиқболлари атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ҳамда маҳсулот сифатини яхшилашга хизмат қилувчи замонавий ечимлар юзасидан тажриба алмашилди.