Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Хитойда бўлиб қайтишди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.11.2016 · 10:54 · 387 views
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Хитойда бўлиб қайтишди
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Хитойда бўлиб қайтишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 16-18-ноябрь кунлари ўзбекистонлик тадбиркорлардан ташкил топган делегация Хитойнинг Цзянсу провинциясига ташриф буюрди ва Ляньюньган шаҳрида Буюк Ипак йўлидаги давлатлар учун ташкил этилган кўргазмада иштирок этди.

Ўзбекистон ССП матбуот хизматининг хабарига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари учун ажратилган майдонда ясатилган кўргазма мажмуаси орасида Ўзбекистон павильони жуда мафтункорлиги ва жозибадорлиги билан кўргазма ишига кўрк бахш этиб турди.