Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистондан 2026 йил январь–август ойларида пулетар бўлмаган олтин экспорти 2,8 млрд долларни ташкил этди. 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 8,3 млрд доллар бўлган. Шу тариқа, олтин экспорти 66,3 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳисобот даврида олтиннинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 35,2 фоиздан 12,3 фоизга камайди.
Бир йил аввал эса динамика аксинча бўлган: 2025 йил январь–август ойларида пулетар бўлмаган олтин экспорти 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 66,9 фоизга ошган.
Ўзбекистоннинг саккиз ойдаги умумий экспорти 22,9 млрд долларни ташкил этиб, 3,4 фоизга камайди. Шу билан бирга, олтинни ҳисобга олмаган ҳолда товарлар экспорти 28,7 фоизга ошиб, 11,5 млрд долларга етди.