Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистонда ҳар йили Вино фестивали ўтказилади

UzDaily · 01.03.2018 · 15:14 · 425 views
Ўзбекистонда ҳар йили Вино фестивали ўтказилади
Ўзбекистонда ҳар йили Вино фестивали ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасида ҳар йили Вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мамлакатимиз раҳбари мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий туристлар, турли мамлакатларнинг виночилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда ҳар йили республикада вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказиш вазифасини қўйди.

Президент шунингдек, маҳаллий виночилик маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркаларини хорижий мамлакатларда мунтазам равишда ўтказилиши жорий этишни ҳам топширди.

“Ўзшаробсаноат” АЖга бир ой муддатда 2018 йилда Тошкент шаҳрида вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказилиши тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киришвазифаси юклатилди.

UzDaily · 👁 425 views · 01.03.2018 · 15:14