Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон Хитойда ўтган форумда ўз салоҳиятини намойиш этди

UzDaily · 28.12.2024 · 14:04 · 423 views
Ўзбекистон Хитойда ўтган форумда ўз салоҳиятини намойиш этди

Ўзбекистон Хитойда ўтган форумда ўз салоҳиятини намойиш этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва туристик салоҳияти Хитой савдо-саноат палатасининг машинасозлик ва электрон маҳсулотлар импорти-экспорти бўйича (CCCME) йиллик форумида намойиш этилди. Форум Пекин шаҳрида ўтказилди, деб хабар беради ИА «Дунё».

Форум иштирокчилари — Хитой ҳукумати, бизнес ва ОАВ вакиллари — Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда инвестиция имкониятлари билан таништирилди.

CCCME президенти Чжан Юйсинь Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг тез суръатларда ривожланаётганини ҳамда Хитой компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларда фаол иштирок этаётганини таъкидлади.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг салоҳиятини намоён этувчи видеороликлар тақдим қилинди.

UzDaily · 👁 423 views · 28.12.2024 · 14:04