Ўзбекистон ва Япония янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 апрель куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Япония ёшлар палатаси (JCI) Иизука шаҳри бўйича маслаҳатчиси ва "Asp Shoji" компанияси президенти Масахиро Асо билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этдилар.

Япония Ўзбекистоннинг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан бири эканлиги, Япония ишбилармон доиралари ҳамда минтақавий ташкилотлари билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг фаоллашиши қўшма лойиҳаларни илгари суриш, хусусан, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришда янги уфқлар очиши таъкидланди.

Шунингдек, "Aso Shoji" компанияси билан янги инвестициявий ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш, Ўзбекистон корхоналари билан бизнес алоқаларини йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери ҳамда юқори қўшилган қийматга эга лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг