Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Технологиялар

Ўзбекистон ва Тожикистон телекоммуникация соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 16.10.2025 · 12:40 · 739 views
Ўзбекистон ва Тожикистон телекоммуникация соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Тожикистон телекоммуникация соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлиги делегациясининг Душанбе шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати бошлиғи Исфандиёри Саъдулло ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, чегараолди ҳудудларда алоқа тизимлари барқарорлигини таъминлаш ҳамда рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Жумладан, телекоммуникация тармоқларини янада ривожлантириш, қўшимча уланиш нуқталарини ташкил этиш, маълумотлар узатиш сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, телекоммуникация соҳасини ривожлантириш ва рақамли алоқани такомиллаштириш, техник ҳамкорликни кучайтириш ҳамда мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.