Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказишди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.12.2016 · 17:23 · 373 views
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказишди
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Тожикистон 2016-йилнинг 28-декабрь куни Душанбе шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 4-ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказишди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегация ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюрди.

Мажлис давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, иқтисодиёт ва савдо, транспорт, саноат, маданият ва таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон делегацияси икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий айланма ҳажмини оширадиган масалалар ечимини ҳал этишга эътибор қаратишди.