Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара ўтказишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 14-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокара жараёнини фаоллаштириш ва уни қонуний расмийлаштиришни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
UzDaily
·
👁 311 views
·
14.11.2016 · 16:16