Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Россия ўлчов ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирмоқда

UzDaily · 21.04.2026 · 18:20 · 157 views
Ўзбекистон ва Россия ўлчов ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирмоқда

Ўзбекистон ва Россия ўлчов ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Иннопром. Марказий Осиё – 2026” халқаро саноат кўргазмаси доирасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси бошчилигидаги юртимиз электротехника саноати корхоналари фаол иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида саноатни ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим учрашув ва музокаралар ўтказилмоқда.

Кўргазма доирасидаги муҳим воқеалардан бири - «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва Россиянинг «ЭлМетро-Инжиниринг» компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганидир.

Меморандумга мувофиқ, Ўзбекистонда энергетика, кимё саноати ва геология соҳаларида фойдаланиладиган замонавий метрология ускуналари ва юқори аниқликдаги ўлчов асбобларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа доирасида илғор хорижий тажрибани жорий этиш, мутахассислар малакасини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

«ЭлМетро-Инжиниринг» компанияси 25 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, саноат автоматизацияси ва юқори аниқликдаги ўлчов ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг умумий ходимлари сони 300 нафарга яқин бўлиб, шундан 55 нафари илмий-техник марказ мутахассислари ҳисобланади.

UzDaily · 👁 157 views · 21.04.2026 · 18:20