Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Покистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг биринчи онлайн учрашуви бўлиб ўтди

UzDaily · 25.11.2025 · 16:18 · 271 views
Ўзбекистон ва Покистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг биринчи онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Покистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг биринчи онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон ва Покистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг биринчи онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани, олий ва юқори даражадаги мулоқотлар изчил йўлга қўйилгани таъкидланди.

Учрашувда икки мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий ва маънавий умумийликни инобатга олган ҳолда маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Имом Бухорий, Имом Термизий ва Аҳмад Фарғонийнинг бой илмий-маърифий меросини биргаликда ўрганиш, икки мамлакат дипломатик академиялари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, ноёб асарларни таржима қилиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Тошкент, Исломобод ва Лаҳор шаҳарларида маданий тадбирларни изчил ўтказиб бориш, Бухоро ва Лаҳор ўртасида ўрнатилган биродарлик алоқаларини фаоллаштиришга келишиб олинди.

UzDaily · 👁 271 views · 25.11.2025 · 16:18