Ўзбекистон ва Озарбайжон саноат ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон саноат ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон саноат ҳамкорлигини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 22-24 апрель кунлари Озарбайжонда ташриф билан бўлди.

Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда етакчи компаниялар раҳбарлари билан ўтказилган мулоқотларда қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш, ўзаро ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳамда халқаро урбанистика форумида иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар тоғ-кон саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, шаҳарсозлик, агросаноат мажмуаси ва фармацевтика каби ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Бунда Боку шаҳрида «Ўзбекистон» ҳамда Тошкентда «Озарбайжон» боғларини барпо этиш, шунингдек, дорихоналар тармоғини кенгайтириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, 2025 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 307,3 миллион долларни ташкил этиб, ўтган даврга нисбатан 14,6 фоизга ўсишга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг