Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Миср Афғонистон бўйича ҳамкорликни масалаларини муҳокама қилдилар

Беҳзод Ҳожиматов · 10.01.2025 · 11:25 · 313 views
Ўзбекистон ва Миср Афғонистон бўйича ҳамкорликни масалаларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон ва Миср Афғонистон бўйича ҳамкорликни масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 8 январь куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Мисрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тамер Фатҳ Абдуссалом Ҳаммад билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Афғонистондаги ҳозирги вазият ва бу йўналишда ўзбек-миср ҳамкорлигини икки томонлама ва кўп томонлама даражада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Миср элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позицияни шакллантиришга қаратилган ташаббуслари, шунингдек, Тошкентнинг мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Учрашув Ўзбекистон ва Миср ўртасида минтақавий хавфсизлик ҳамда Афғонистонни ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида ўсиб бораётган ҳамкорликни намоён этди.