Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Латвия қўшма маслаҳатлашувлар режаларини келишиб олди

UzDaily · 18.11.2025 · 11:45 · 263 views
Ўзбекистон ва Латвия қўшма маслаҳатлашувлар режаларини келишиб олди

Ўзбекистон ва Латвия қўшма маслаҳатлашувлар режаларини келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Гиртс Яунземс билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда Ўзбекистон–Латвия ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, 2026 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича ТИВнинг тегишли бўлинмалари ўртасида сиёсий ва консуллик масалалари бўйича маслаҳатлашувлар, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда халқаро автомобиль ташувлари бўйича Қўшма комиссия мажлисини ўтказиш юзасидан келишувларга эришилди.

UzDaily · 👁 263 views · 18.11.2025 · 11:45