Ўзбекистон ва Жанубий Корея фармацевтика соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея фармацевтика соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея фармацевтика соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 26–30 апрель кунлари дунёдаги етакчи парфюмерия ва косметика тармоқларидан бири бўлган COSMETIC VALLEY бошчилигида 12 нафардан иборат Франция делегациясининг Ўзбекистонга хизмат сафари амалга оширилди. Делегация таркибига етакчи компаниялар раҳбарлари, илмий лабораториялар вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари киритилган.

Мазкур ташриф Ўзбекистон косметика саноатини барқарор ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестициявий жозибадорликни оширишга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади. Сафар доирасида делегация аъзолари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб, маҳаллий бозор иштирокчилари билан учрашувлар, саноат корхоналарига ташрифлар ҳамда “Tashkent Pharma Park” (“Bio Pharma City”) инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолияти билан танишдилар.

Тадбирнинг фахрий меҳмони сифатида Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Валид Фук жаноблар иштирок этди.

Энг муҳим воқеалардан бири сифатида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда International Beauty Industry Trade Association (IBITA) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу келишув косметика ва космецевтика йўналишларида кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган бўлиб, замонавий тери парвариши, дерматологик ва соғломлаштирувчи маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқиш ва илгари суришни ўз ичига олади.

Меморандум доирасида хорижий компанияларни Ўзбекистонга жалб этиш, уларни “Tashkent Pharma Park” (“Bio Pharma City”) инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида локализация қилиш, илмий-тадқиқот марказлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва инновацион кластерларни ривожлантириш кўзда тутилган. Шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш, контракт асосида ишлаб чиқариш ва лицензиялаш механизмларини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан яна бири — доривор ўсимликлар, табиий ва анъанавий косметика ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш ҳисобланади. Шу билан бирга, GMP стандартлари, сертификатлаш жараёнлари ва маҳсулот хавфсизлиги бўйича ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.

Томонлар мутахассислар учун тренинглар, семинарлар ва ўқув ташрифларини ташкил этиш, клиник синовлар, дерматологик тестлар ва маҳсулотларни валидатсия қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Биотехнология, дерматология, табиий ингредиентлар ва илғор формуляциялар бўйича қўшма илмий-тадқиқот ишлари ҳам йўлга қўйилади.

Шу билан бир қаторда, ташриф доирасида Франция ва Ўзбекистон ўртасида 2025 йилда эришилган келишувларнинг мантиқий давоми сифатида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳамда Франциянинг COSMETIC VALLEY кластери мувофиқлаштирувчи ҳисобланган ACTT4Cosmetics Европа консорциуми ўртасида ҳам ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат қўшма илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, технологиялар ва тажриба алмашиш, стартаплар ва қўшма корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллий компанияларни халқаро бозорларга чиқишини рағбатлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, халқаро кўргазмалар, форумлар ва B2B учрашувларда иштирок этишни қўллаб-қувватлаш, экологик барқарор ишлаб чиқариш, “яшил” технологиялар ва экологик тоза қадоқлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ушбу келишувлар Ўзбекистоннинг фармацевтика, косметология ва биотехнология соҳаларида минтақавий инновацион марказ сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаб, миллий саноатни глобал қиймат занжирларига интеграция қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг